Ўзбекистон

Енгил саноатда янги солиқ имтиёзлари жорий этилди

Енгил саноатда янги солиқ имтиёзлари жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, мамлакатимизда енгил саноатни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадида муҳим солиқ имтиёзлари жорий этилган.

Хусусан, тикув-трикотаж, пойабзал ҳамда чарм-атторлик йўналишларида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун 2028 йил 1 январга қадар:

фойда солиғи — атиги 2%

ижтимоий солиқ — 1% этиб белгиланган

Мазкур имтиёзлардан фойдаланиш учун қуйидаги муҳим шартлар бажарилиши лозим:
— ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи энг кам иш ҳақининг камида икки бараваридан кам бўлмаслиги;
— соҳа маҳсулотларини реализация қилишдан тушган тушум умумий даромаднинг камида 70 % ини ташкил этиши.

Бу каби имкониятлар енгил саноат ривожини жадаллаштириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш “Қоракўл Гарден текс” экспорт ҳажмини оширмоқда