“Қоракўл Гарден текс” экспорт ҳажмини оширмоқда

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Қоракўл Гарден текс” фабрикаси ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириб, экспорт салоҳиятини оширмоқда. Корхонада пахтани қайта ишлашдан тайёр трикотаж маҳсулотгача бўлган тўлиқ жараён йўлга қўйилган.
Замонавий ускуналар билан жиҳозланган корхона йилига 1500 тонна мато ишлаб чиқаради. Ҳозирда бу ерда 40 нафардан ортиқ ходим, асосан аёллар ва ёшлар меҳнат қилмоқда. Кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 5 тоннагача етади.
Маҳсулотлар асосан Россия ва қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. 2024-йилда экспорт ҳажми 1,7 миллион долларни ташкил этди ва уни янада ошириш режалаштирилган.
Келгусида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт географиясини кенгайтириш устида ишлар олиб борилмоқда.
