Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик соҳасида муҳим келишувларга эришди

“Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш мақсадида Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида етакчи тўқимачилик компаниялари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.
Тадбир давомида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маҳсулот экспорти ва қўшма лойиҳалар масалаларини муҳокама қилиб, бир нечта муҳим келишувларга эришди. Форумда Ўзбекистон ва Мисрнинг “Букҳара Техтиле Cotton”, “Ташкент Cotton Техтиле”, “Луфиан Тех”, “Смарт Аппарел”, “Т&C Гармент”, “Эрак Гиюм”, “Лотус”, “Шееба Интернатионал” каби йирик пахта-тўқимачилик ва тайёр кийим ишлаб чиқарувчи компаниялари қатнашди.
Хусусан, компаниялар орасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш ва қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, келгусида бундай учрашувларни мунтазам ўтказиш ва бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлаш режалаштирилди.
