Ўзбекистон ва Ўммон ўртасида тўқимачилик соҳасида янги ҳамкорлик босқичи

Ўзбекистон ва Ўммон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар изчил ривожланиб, янги босқичга кўтарилмоқда. Айниқса, тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик икки томон учун истиқболли йўналишлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Хусусан, ишбилармон доиралар ўртасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда маҳсулотларни учинчи давлатлар бозорларига экспорт қилиш масалалари муҳокама этилмоқда.
“Дунё” ААнинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Ўммондаги элчихонаси кўмагида Бухородаги “Comfort Техтиле” МЧЖ вакилларининг Ўммонга ташрифи ташкил этилди. Улар Маскат шаҳридаги “Кҳазаэн” махсус иқтисодий зонаси фаолияти билан танишиб, ҳудудда тўқимачилик ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларни Ўммон, Кўрфаз ва Африка мамлакатларига экспорт қилиш имкониятларини муҳокама қилди.
Мазкур мулоқотлар икки мамлакат ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва янги экспорт йўналишларини очишга хизмат қилиши кутилмоқда.
