Ўзбекистон ва Покистон чарм саноатида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Халқаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда чарм саноатида янги имкониятларни кенгайтириш йўлида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда. Шу мақсадда “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси А. Султонов Покистонга амалга оширган хизмат сафари доирасида “Hawk Фире Индустриес” корхонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида чарм хомашёси ва тайёр маҳсулотлар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари, жумладан маҳсулот сифати, етказиб бериш ҳажмлари ҳамда логистика йўналишлари муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш ва экспорт шартномаларини тайёрлаш бўйича келишувга эришди.
Мазкур учрашув икки давлат чарм саноати вакиллари ўртасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
