Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорликда спорт маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда

Маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва спорт саноатини модернизация қилиш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди. «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва Покистоннинг «ALLIANCE ПЛУС CO.» компанияси ўртасида Ўзбекистонда спорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа бошланди.
Шу муносабат билан «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва Покистоннинг «ALLIANCE ПЛУС CO.» компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича келишувга эришилди.
Мазкур ташаббус Ўзбекистонда рақобатбардош спорт анжомларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги иш ўринларини яратиш ва миллий маҳсулотларнинг халқаро бозордаги нуфузини оширишга хизмат қилади.
