Ўзбекистон

Ўзбекистонда ипак ва жун саноатини ривожлантириш бўйича қўмита тугатилади

Ўзбекистонда ипак ва жун саноатини ривожлантириш бўйича қўмита тугатилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ-15-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди. Фармонга асосан, Ўзбекистондаги ипак ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ёпилади. Унинг вазифалари бошқа идораларга тақсимланади:

-Яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функсиялари – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига;

-Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функсиялари – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига;

-Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази – Ветеринария қўмитаси тизимига;

-Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига.

#Фармон #ипак #жун #ёпилиш

Батафсил ўқиш Ўзбекистоннинг ЕАЭСга қўшилиши: тўқимачилик саноати ижобий ўзгаришларни кутмоқда