Ўзбекистонда Польша брендлари асосида ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда

Дунё АА маълум қилишича, Ўзбекистон ва Польша брендлари ўртасида янги ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Полшанинг Гданьск шаҳрида жойлашган “ЛПП С.А.” (“Ресервед”, “Cropp”, “Ҳоусе”, “Моҳито” ва “Синсай” брендлари эгаси) компаниясига Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида компаниянинг замонавий логистика ва маҳсулотларни тақсимлаш тизими ўрганилди. Шунингдек, Ўзбекистонда ушбу брендлар асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, Польша компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олди.
