Ўзбекистон

Ўзбекистонда Зоомлион тракторлари ишлаб чиқарилмоқда

Ўзбекистонда Zoomlion тракторлари ишлаб чиқарилмоқда

Ўзбекистоннинг “Охус Мачинерй Гроуп” ва Хитойнинг “Зоомлион Agriculture Мачинерй Co., Лтд.” компаниялари ҳамкорлигида тракторларни йиғиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бу ташаббус мамлакат саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш ва агросаноатни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Тракторлар “Охус Мачинерй” таркибидаги “Profmetservice” корхонасида йиғилади. 2024 йилда турли ҳудудларда ўтказилган синовлар натижасида моделлар маҳаллий фермерлар эҳтиёжларига мослаштирилди.

Биринчи партия тракторлар модели Зоомлион РС 1604 2025 йилнинг август ойида чиқарилди. 2025 йил охиригача яна икки янги модел — Зоомлион RC 804 ва Зоомлион РГ 2004 ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа муҳаррик, трансмиссия ва бошқа муҳим қисмларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1000 донагача техникани ташкил этади, бу нафақат ички бозор талабини қондириш, балки экспорт салоҳиятини ҳам оширишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Техтиле-ГПТ — тўқимачиликда технологик янгилик