Қозоғистон

Озон Қозоғистонда логистика инфратузилмасини кенгайтирмоқда

Ozon Қозоғистонда логистика инфратузилмасини кенгайтирмоқда

Эндиликда Шарқий Қозоғистон ва Абай вилояти аҳолиси Озонъдан буюртмаларни янада тезроқ олишлари мумкин.

Мамлакат шарқида, Усть-Каменогорск шаҳрида маркетплейснинг саралаш маркази очилиши буюртмаларни етказиб бериш жараёнини тезлаштиради, шунингдек, маҳаллий сотувчилар учун маҳсулотларни тезкор жўнатиш имконини беради.

Марказнинг кунлик қайта ишлаш ҳажми — 10 000 тагача буюртма ёки ойига 300 000 дан ортиқ буюртмани ташкил қилади. Ушбу объект маҳсулотларни қабул қилиш, буюртмаларни шакллантириш ва уларни етказиб бериш, шунингдек, қайтарилган маҳсулотлар билан ишлашни таъминлайди.

2021-йилдан бери Озон Қозоғистонда қуйидаги йирик объектларни ишга туширди: Олмаота шаҳрида энг йирик омбор мажмуаси ва саралаш маркази, Остона (Нур-Султон) шаҳрида фулфилмент-марказ ва саралаш маркази, шунингдек, Костанай, Ақтўбе, Атирау ва Чимкент шаҳарларида 4 та саралаш маркази.

Батафсил ўқиш Қирғизистонда энг йирик тўқув фабрикаси ишга тушмоқда