Ўзбекистон

Пахта етиштирувчиларга янги имконият

Пахта етиштирувчиларга янги имконият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига кўра, эндиликда пахта етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари учун қулай молиявий шарт-шароитлар яратилмоқда. Хусусан, имтиёзли кредитлар асосида олинган қарзларни 2025 йил 31 декабрга қадар тўлиқ тўлаб бериш шарти билан, фермерлар тўлаган фоизларнинг 4 фоизлик пунктигача бўлган қисми субсидия тарзида қайтариб берилади.

Субсидияни қандай олиш мумкин?

-Фермерлар субсидия олиш учун аризани онлайн тарзда subsidiya.mf.uz платформаси орқали юборишади.
-Тижорат банклари зарур молиявий ҳужжатларни электрон тизимга юклайди.
-Субсидиянинг аниқ миқдори автоматик тарзда ҳисоблаб чиқилади ва фермер ҳисоб рақамига ўтказилади.

✅ Эътибор беринг: Мазкур маблағлар фермерлар томонидан эркин фойдаланиш учун мўлжалланган, аммо бу имкониятдан фақат солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги бўлмаган хўжаликларгина фойдаланишлари мумкин.

Бу тартиб пахта ишлаб чиқарувчиларга нафақат молиявий енгиллик, балки ўз фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча рағбат ҳам беради.

Батафсил ўқиш Самарқанд вилоятида саноат ҳудудлари кенгаймоқда