Дунёда

Пахта пойгаси: Ўзбекистоннинг жаҳон ўйинидаги ўрни

Пахта пойгаси: Ўзбекистоннинг жаҳон ўйинидаги ўрни

ХХИ асрнинг стратегик хомашёси ҳақида гапирганда, одатда нефть, газ ёки литий ёдга олинади. Аммо пахта — асрлар давомида иқтисодиётдан тортиб дипломатиягача бўлган глобал жараёнларга таъсир кўрсатиб келаётган "индамас гигант"лардан биридир. Бежизга супердавлатлар пахта пойгасида етакчи бўлиш учун барча чораларни кўрмаган. Пахта пойгаси — бу мато ҳақида эмас. Бу — ресурслар, назорат, таъсир ва жаҳон иқтисодиётининг келажаги ҳақида.

Ҳозирги кунда Хитой пахта ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича етакчи ҳисобланади. Айниқса Шинжон контекстида пахтани геосиёсий қалқон сифатида ишлатмоқда ва хомашё мустақиллигини таъминлаш учун вертикал интеграциялашган таъминот занжирларини барпо этмоқда.

Ҳиндистон — дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири. Ички эҳтиёжлар ва экспортни бирдек қамраб олган ҳолда, миллионлаб одамларни иш билан таъминлайди.

АҚШ ҳам пахта экспорти бўйича етакчилардан бири. Бу борада инсон ҳуқуқлари мавзусини рақибларга босим ўтказиш воситаси сифатида фаол қўллайди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни субсидиялар ва савдо дипломатияси орқали қўллаб-қувватлайди.

Бразилия — дунёдаги иккинчи йирик пахта экспортчиси. Экспортга йўналтирилган ва юқори даражада механизациялашган ишлаб чиқаришга эга. Осиёга етказиб беришни фаол кенгайтирмоқда.

Покистонда пахта — тўқимачилик иқтисодиётининг таянчи: экспортнинг 60 фоизидан ортиғини ташкил қилади. Хитой билан (CPEC орқали) ҳамкорлик қилади, Европа Иттифоқи ва Яқин Шарққа йўналтирилган. Ишлаб чиқаришни фаол модернизация қилмоқда.

Ўзбекистон — илгари "СССРнинг пахта республикаси", кейинчалик мажбурий меҳнат сабаб бойкотга учраган мамлакат. Бугун эса — ислоҳотлар ва барқарор ривожланиш орқали ў
трансформация намунаси. Ўзбекистон пахтани иқтисодий диверсификация, дипломатик таъсир ва миллий ребрендинг воситаси сифатида ишлатмоқда. Айнаён пахта орқали мамлакат Янги, барқарор, очиқ ва халқаро ўзига хос мамлакатни яратмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон KazanForumда: Бизнес ҳамкорлигининг ўсиши