ПАХТА ТЕРИМИ 2025: Янги нархлар ва субсидиялар!

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта терими нархларини эълон қилди!
-Машина терими учун 1 кг – 1 373 сўм
-Қўл терими учун 1 кг – 2 000 сўм (тавсия нархи)
Яна бир муҳим янгилик!Фермерлар, кластерлар ва теримчилар ўзаро келишув асосида нархларни мустақил белгилаши мумкин!
Фермерларга пахта харажатларини қоплаш учун 1 кг учун 1 000 сўм давлат субсидияси берилади!
Ушбу чора-тадбирлар пахта теримини самарали ташкил этиш ва барча иштирокчилар манфаатларини таъминлашга хизмат қилади!
