“Касиет” жун-тўқув фабрикаси қайта тикланди

Қирғизистонда жун саноатини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда миллий маҳсулотларни халқаро бозорга чиқариш мақсадида Токмок шаҳридаги “Касиет” жун-тўқув фабрикаси қайта тикланди.
Лойиҳа натижасида фабрика йилига 3,5 миллион тоннагача жунни қайта ишлаб, 2,5 минг тонна ип ишлаб чиқаради. Модернизация учун 7,8 миллион АҚШ доллари ажратилган бўлиб, бу янги завод қуришдан 12 баробар арзон.
Лойиҳани Қирғизистон Миллий инвестиция жамғармаси ва Миллий жун ассоциацияси биргаликда амалга оширади. Чехия билан ҳамкорликда халқаро сифат сертификатлари олиниши режалаштирилмоқда, бу эса маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқаришга ёрдам беради.
Шунингдек, Мўғулистон билан меморандум имзоланган бўлиб, мутахассисларни тайёрлаш ва хомашё таъминоти йўлга қўйилади.
