“Парвоз плюс файз барака” янги тикувчилик корхонасини ишга туширди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида янги имконият эшиклари очилди — “Парвоз плюс файз барака” МЧЖ томонидан замонавий тикувчилик корхонаси ишга туширилиб, 120 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланди.
Цех замонавий тикув машиналари ва зарур ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда кийим-кечак ҳамда меҳнат кийимлари буюртма асосида тикилиб, мижозларга етказиб берилмоқда. Яқин вақтларда корхона трикотаж маҳсулотларини экспорт қилишни ҳам режалаштирмоқда.
Шунингдек, корхона туман касб-ҳунар политехникуми билан ҳамкорликда дуал таълим тизимини йўлга қўйди. Бу орқали 41 нафар ўқувчи қиз амалиёт ўташ билан бирга расмий иш ҳақи олиш имконига эга бўлди.
