Ўзбекистон

Бидеоселектор

Bидеоселектор

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди. Тармоқ мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 3% ва саноат ишлаб чиқаришининг 14% ташкил этади.

Сўнгги беш йил ичида 3,5 миллиард долларлик 396 та йирик лойиҳа амалга оширилди, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 10 миллиард долларга етди ва 500 мингдан ортиқ киши (саноат ходимларининг 20 фоизи) иш билан таъминланди.

Бироқ, соҳада ўсиш ва экспортнинг секинлашиши қайд этилмоқда. 2022 йилдан бошлаб пахтанинг жаҳон бозоридаги нархи бир тонна учун 3000 доллардан 1500 долларгача пасайди, бу эса кластерлар ишини мураккаблаштирди ва эски қарзларни янги ҳосил ҳисобига тўлашга олиб келди.

Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида давлат томонидан 2022-2023 йилларда пахта хом ашёси учун имтиёзли кредитлар ажратилди.
Президент, шунингдек, қайта ишлаш қувватига эга бўлмаган бир қатор корхоналар имтиёзли ресурслардан спекуляция учун фойдаланаётганини таъкидлади.

Тармоқнинг қарзи - $2,2 млрд, валютадаги кредитларнинг 95%, халқаро сертификатлар фақат 16% компанияларда мавжуд. Қатор вилоятларда қайта ишлаш қуввати хомашёдан 2-2,5 баробар кўп бўлса-да, ип-калава бўйича янги лойиҳалар таклиф этилмоқда.

Президент брендлар билан ишлашни йўлга қўйиш, замонавий стандартларга ўтиш, дипломатик ваколатхоналар орқали экспортни фаоллаштириш талабини қўйди.

Батафсил ўқиш Президент тўқимачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича “долзарб юз кунлик”ни эълон қилди