Дунёда

Примарк болалар кийимларини қулайлаштирмоқда

Primark болалар кийимларини  қулайлаштирмоқда

Бугунги кунда кийим-кечак ишлаб чиқаришда фақат мода эмас, балки инсон саломатлиги, қулайлик ва инклюзивлик ҳам асосий мезонларга айланмоқда. Айниқса болалар учун ишлаб чиқарилаётган кийимларда бу жиҳатлар янада муҳим. Шу йўналишда Британининг йирик чакана савдо тармоғи — Примарк — муҳим қадам ташлади.

Компания болалар кийимларини янада қулай ва барча болалар учун мос қилиш мақсадида туркум ўзгаришларни жорий этди. Эндиликда футболка, худи, пижама каби кийимларнинг 50 % идан кўпроғига анъанавий мато ёрлиқлари ўрнига тўғридан-тўғри матога босилган белгилар қўлланилмоқда. Бу, айниқса териси сезгир бўлган болалар учун катта енгиллик яратади.

Бундан ташқари, Примарк ота-оналарнинг фикрларига эътибор қаратиб, пайпоқлардаги тикиш жойлари ноқулайлик туғдиришини инобатга олди ва натижада ассортиментини чоксиз моделлар билан бойитди.

Компаниянинг савдо директори Энн Мари Креган таъкидлашича, улар алоҳида “махсус” коллекциялар яратиш ўрнига, бутун болалар кийимлари йўналишини барча фарзандларга мослаштиришни мақсад қилишган. Бу ҳаракат болаларнинг турли эҳтиёжларини инобатга олиб, ҳар бир бола ўзини қулай ва эркин ҳис қиладиган кийим кийиши учун амалга оширилмоқда.

Примаркнинг бу ташаббуси нафақат замонавийлик, балки меҳр ва ғамхўрликни ҳам ўзида мужассам этган, дейиш мумкин.

Батафсил ўқиш Илҳом ва интизомга ундовчи пойабзал