Қайта ишланган полиэстер: Нега экологик мода микропластик муаммосини янада кучайтирмоқда?

Бизга узоқ вақт давомида чиройли бир ҳикоя айтиб келинди. Унга кўра, полигонда ётиб қолиши ёки океанда сузиб юриши ўрнига пластик бутилка “иккинчи ҳаёт”га эга бўлади. Уни қайта эритиб, ингичка толага айлантирадилар ва ундан футболка, куртка ёки кроссовка тикишади. Сиз обрўли бренднинг кийимини бемалол киясиз: гўёки сиз “қайта ишланган полиэстер” (Recycled Польестер ёки рПЕТ) танлаб, сайёрага ёрдам бердингиз. Бу материал барқарор моданинг рамзига айланган ва деярли ҳамма – бюджетли Ҳ&Мъдан тортиб премиум Патагониаъгача – унга ўтган.
Euronews хабарига кўра, янги тадқиқотлар ташвишли манзарани чизмоқда: пластмасса чиқиндиларидан сайёрани қутқариш борасидаги интилишимиз эҳтимол янги, янада хавфли муаммо яратган бўлиши мумкин. Асосий муаммо бутун занжирнинг ўзида. Қайта ишланган полиэстернинг 98%и эски кийимлардан эмас, айнан ўша пластик бутилкалардан (ПЭТ) тайёрланади. Бу технологик жиҳатдан осон ва арзон. Брендлар эса буни “биз бутилкаларни полигондан қутқаряпмиз!” деган ғоя билан идеал ёпиқ айланма иқтисод сифатида кўрсатади.
Аммо бу айланма амалда ёпиқ эмас — фақат битта бурилишдан иборат чизиқли жараён. Кўп маротаба қайта ишланган янги бутилкага айлантирилган бутилка кийимга айлантирилади. Полиэстер кийим — ҳатто қайта ишланган бўлса ҳам — ҳар бир ювишда пластик микро толаларни ажратади. Бундай кийимни кейинчалик яна сифатли матога айлантириб қайта ишлаш жуда қийин. Аслида, узоқ умрли ПЭТ-бутилка пластмасси “бир марталик” қисқа умрли кийимга айланади ва охир-оқибат барибир полигонга тушади, йўл-йўлакай эса юзлаб ювишлар давомида микро толалар тарқатади.
Энг ташвишли кашфиёт эса — қайта ишланган полиэстер асил полиэстерга қараганда хавфлироқ бўлиши мумкинлиги. Чангинг Маркетс жамғармаси ва Чукурова университети тадқиқоти шуни кўрсатдики: рПЕТ матолари ювишда янги полиэстерга нисбатан ўртача 55% кўпроқ микропластик ажратади. Бундан ташқари, бу заррачалар 20% майдароқ бўлади.
Нега бундай? Қайта ишланган толаларнинг тузилиши янада мўрт бўлади. Майда заррачалар эса ҳақиқий фалокат: уларни тозалаш иншоотларида фильтрлаш деярли имконсиз, улар шамол ва сув орқали осон тарқалади, тупроқ ва тирик организмларнинг чуқур қатламларига сингиб, экотизимларга катта зарар етказади.
Тадқиқот гигант брендларнинг маҳсулотларини текширди: Нике, Адидас, Ҳ&М, Зара, Шеин. Натижалар хилма-хил бўлди, аммо энг салбий таъсир кўрсатувчи рПЕТ полиэстер Никеъда аниқланди — у Ҳ&Мънинг ўхшаш материали билан таққослаганда 4 баробар кўпроқ толалар йўқотган. Брендлар бу муаммо ҳақида билишларини айтишади, аммо ҳозирча уларда бундан яхшироқ ечим йўқ.
Ҳақиқий ечим эса бир материални бошқасига алмаштиришда эмас, балки тизимли ўзгаришларда:
- Мода саноати ичида ҳақиқий ёпиқ айланмани яратадиган технологияларга инвестиция қилиш.
- 5 марта ювилганда тарқалиб кетадиган кийим ишлаб чиқаришни тўхтатиш. Мустаҳкам кийим камроқ ювилади ва узоқ хизмат қилади.
- Зиғир, каноп, жун каби табиий толаларга қайтиш ҳамда мицелий, сув ўтлари ёки қайта ишланган пахтадан мато ишлаб чиқишни ривожлантириш.
- Ювиш машиналарига фильтр ўрнатишни қонун даражасида жорий қилиш ҳамда истеъмолчи билан ҳалол мулоқот.
Қайта ишланган полиэстер тарихи бутун “яшил” иқтисод учун сабоқдир. рПЕТ белгили футболка сотиб олиб, энди биз “мен етарлича фойда қилдим” деб ўйлай олмаймиз. Янги саволлар беришимиз керак: “Бу аниқ нимадан қайта ишланган?”, “Мендан кейин буни қандай утилизация қилиш мумкин?”, “Бундан хавфсизроқ альтернатива борми?”
Барқарор мода бу “ёмон” ва “яхши” қайта ишланган пластик ўртасидаги танлов эмас. Бу аввало камроқ, лекин сифатлироқ истеъмол қилиш ҳақида: камроқ аралаш таркибли матолар, дизайнердан тортиб харидоргача барча босқичларда кўпроқ шаффофлик ва масъулиятдир.
