Қашқадарёда 20 млн долларлик тўқимачилик лойиҳаси амалга оширилмоқда

Қашқадарё вилоятида саноат ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган янги инвестиция лойиҳалари изчил йўлга қўйилмоқда.
Шулардан бири сифатида “МИРИШКОР РАТЕХ ТЕКСТИЛ” МЧЖ томонидан 20,67 млн долларлик тўқимачилик лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида мато тўқиш, бўяш ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Ишлаб чиқариш икки босқичда ташкил этилиб, йилига миллионлаб квадрат метр мато ҳамда минг тонналаб бўялган маҳсулотлар тайёрлаш имкони яратилади. Шу билан бирга, 100 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланади.
Вилоят ҳокими лойиҳа жараёни билан танишиб, уни сифатли амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
