Қозоғистон ва Россия енгил саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Қозоғистоннинг енгил саноати импортга кучли даражада боғлиқ бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар хорижий рақобатчилар билан тенг шароитда рақобатлаша олмаяпти. Шу муносабат билан, Қозоғистон енгил саноат ишлаб чиқарувчилари бирлашмаси QazTextileIndustry ва Россиянинг Союзлегпром иттифоқи август ойида бўлиб ўтадиган “Интерткань-Осень 2025” кўргазмасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашни режалаштирмоқда.
🤝Меморандумда икки мамлакатда маҳаллий брендларни илгарилаш, қўшма таълим ташаббуслари ва импорт ўрнини босувчи лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган. Музокаралар доирасида Қозоғистон делегацияси Москвага ташриф буюриб, “Легпромпарк” саноат кластери фаолияти билан танишди.
