Қозоғистонда касалликка чидамли пахта навлари етиштирилди

Сиз биласизми, Марказий Осиёдаги ҳар учинчи пахта бутаcи вилт деб аталувчи касаллик туфайли нобуд бўлиши мумкин? Бу — ўсимликлар учун гўёки шамоллаш, лекин анча хавфлироқ: барглари сўлиб қолади, поялари қораяди, ҳосил эса илдизида қуриб кетади… Айниқса, бу касаллик юқори ҳарорат ва зич экиш шароитида хавфлироқ бўлади.
Аммо Kazpravda.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги НАНОТс олимлари вилт касаллигига чидамли янги пахта нави — "Мактаарал-5030"ни яратишга муваффақ бўлишди. Ҳозирда бу нав якуний синовлардан ўтказилмоқда. Ушбу нав касалликка деярли чалинмайди: оддий навларга қараганда 4 баробар камроқ зарарланади!
Натижада, ҳосилдорлик ошади — 1 гектардан 43,5 центнергача, йўқотишлар камаяди, пахта толаси сифати эса яхшиланади (толанинг узунлиги — 33,5 мм). Бу нав 110–115 кун ичида етилади.
Шунингдек, эртароқ экиш ва механизациялашган йиғим-терим учун ҳам мос келади. Ҳатто шўрланган ва кам ҳосилли ерларда ҳам яхши натижа беради. 2024-йилдан бошлаб, "Мактаарал-5030" Қозоғистонда ҳудудлаштирилган навлар рўйхатига киритилган.
