Қозоғистондан тери ва жун экспорти божларсиз амалга оширилади

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг тери ва жунини экспорт қилишга қўйилган божхона божларини бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Бундай қарор Қозоғистоннинг Ташқи савдо сиёсатини мувофиқлаштирувчи идоралараро комиссияси томонидан ички бозорда ушбу хомашёга бўлган талабнинг пастлиги сабабли қабул қилинди.
Режага кўра, тери ва жун экспортига божхона божларини бекор қилиш уч йил муддатга жорий этилади, кейинчалик бу муддат узайтирилиши мумкин. Бу чора ички бозор эҳтиёжининг етарли эмаслиги билан изоҳланмоқда.
Ҳозирда тери экспортига ҳар тоннага €200 (227,3 АҚШ доллари) миқдорида бож ундирилади. Жун экспортига эса 10 фоизлик бож мавжуд, аммо у камида €50 (56,8 АҚШ доллари) дан кам бўлмаслиги шарт.
