Ральф Лорен йилнинг энг яхши аёллар кийими дизайнери деб топилди

Модани ривожлантириш, ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор мода ғояларини тарғиб этиш мақсадида Нью-Йорк шаҳридаги Америка Табиат Тарихи Музейида анъанавий CFDA Мода Мукофотлари маросими бўлиб ўтди.
Маросимда машҳур дизайнер Ральф Лорен “Йилнинг энг яхши аёллар кийими дизайнери”, Том Браун эса “Йилнинг энг яхши эркаклар кийими дизайнери” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.
Шунингдек, Эшли ва Мэри-Кейт Олсенлар ўзларининг Тҳе Row бренди билан “Йилнинг энг яхши аксессуар дизайнери” мукофотига сазовор бўлишди. Эшлинн Парк эса “Йилнинг энг истиқболли дизайнери” сифатида тақдирланди.
Маросим давомида мода соҳасидаги бошқа муҳим ютуқлар ҳам алоҳида эътироф этилди. Хусусан, Ральф Руччи — умр давомидаги фаолияти учун, Донателла Версаче эса модадаги ижобий ўзгаришларга қўшган ҳиссаси учун мукофотга лойиқ деб топилди.
