Ўзбекистон

Рақамлар ортида Ғалаба учун курашган одамлар турган

Рақамлар ортида Ғалаба учун курашган одамлар турган

Ўзбекистон енгил саноати Улуғ Ватан урушида қилган улкан ҳиссасини кўрсатадиган рақамларга бир диққат ташланг.

9 май — биз озодлик учун фидо бўлган миллионлаб жонлар хотирасига бош эгишимиз бўлган кун.Бу кунда биз жанг майдонида қаҳрамонлик кўрсатган аскарларни, шунингдек, фронт ортида қолганларнинг улкан қаҳрамонликларини хотирлаймиз.

Фақат Ўзбекистондан фронтга 2 миллионга яқин олам кетди. У йилларда бу мамлакатнинг ҳар учинчи яшовчиси дегани эди. Лекин Ғалабани яқинлаштиришда фронт ортида, станок ва тикув машиналари ёнида ишлаганлар ҳам ўз ҳиссасини қўшган.

Мана, Ўзбекистон енгил саноати қизғин меҳнат қилганларнинг қаҳрамонилигини кўрсатадиган рақамлар. Республикада ишлаб чиқилган ва фронтга жўнатилган қуйдаги маҳсулотлар:

- 4 806 000 тонна пахта,
- 7 518 000 та гимнастёрка,
- 2 639 000 та телогрейка,
- 2 221 200 жуфт этик ва ботинка,
- 5 286 000 та тери.

Шунингдек, Марғилон, Фарғона, Қўқон, Намангандан аёллар, болалар ва қариялар зич, мустаҳкам ва енгил табиий ипакдан 280 та қиррадан иборат 330 000 парашют тиқишди.

Бу рақамлар — жуда оддий статистика эмас. Бу — ўзбек фабрикаларида тиқилган формани кийиб жангга кетган миллионлаб аскарлар. Бу — қиш совуғидан асраган телогрейкалар. Бу — жангга чақирилган эркаклар ўрнига ишлаган аёллар, ўсмирлар, қарияларнинг қўли билан ишлаб чиқилган бинтлар, қоплар, тасмалар ва парашютлар.

Енгил саноат корхоналари армия эхтиёжи учун тўлиқ қайта ташкил этилди. Аскарлар формаси ва парашютлар учун мато, қўй териси ва жундан бош киймлари, трикотаж, қоп-қогиз, ипак ип, камар тасмалари ишлаб чиқариш кескин оширилди.

Станоклар кунга уч сменада ишлаган. Одамлар иситилмаган цехларда, вақти келганда овқат емай ва дам олишсиз ҳар бир аскарни кийинтириш, ҳар бир жарохатни боғлаш учун, тикди, тўқиди, кесди.

Ва бугун, Ғалаба кунида, биз нафақат қўлида қурол билан урушганларни, балки игна, мато ва матонат билан жанг қилганларни ҳам хотирлаймиз. Ўзбекистоннинг армия учун кийим-кечак ва таъминотдаги ҳиссаси – Ғалабанинг ўзига қўшган ҳиссадир.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон тадбиркорлари Афғонистон билан бизнес ҳамкорликни йўлга қўймоқда