СЭЗ “Фарғона янги имкониятлари”да икки йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Фарғона вилоятида тўқимачилик ҳамда чарм‑пойабзал саноатини ривожлантиришга қаратилган икки йирик инвестиция лойиҳаси фаол амалга оширилмоқда.
“ВОДИЙ ШОЭС” — пойабзал фабрикаси лойиҳаси доирасида $5 млн тўғридан‑тўғри хорижий инвестиция киритилган. Корхона йилига 95,2 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради ва 100 доимий иш ўрни яратилади.
“ДАФА ФИБЕР” — синтепон, кўрпа ва ёстиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлиб, $8 млн инвестиция билан ташкил этилади. У йилига 10,9 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 100 янги иш ўрни ҳам яратилади.
Тадбирда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ва вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, замонавий технологиялар жорий этиш ва юқори сифатга эътибор беришнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтдилар.
