Сирдарё ва Афғонистон ўртасида $300 млнлик савдо шартномалари имзоланди

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга ташрифи бу борадаги муҳим қадам бўлди.
Ташриф доирасида бизнес-форум ўтказилиб, Б2Б ва Г2Б учрашувлар ташкил этилди ҳамда савдо ҳажмини ошириш ва логистика имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар тўқимачилик, озиқ-овқат, ун ва дон маҳсулотлари, қурилиш материаллари, кимё, электротехника ҳамда фармацевтика маҳсулотлари экспортни кенгайтириш бўйича келишувга эришди.
Бизнес-форум якунланиши билан умумий қиймати 300 млн долларлик битимлар имзоланди. Мазкур келишувлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
