Сирдарёда 40 миллион долларлик пахтани қайта ишлаш заводи ишга туширилмоқда

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида пахта саноатини ривожлантириш бўйича йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда. Хитойлик инвесторлар иштирокида ташландиқ ерларни ўзлаштириш, “Синзян” технологияси асосида пахта етиштириш ва уни замонавий усулларда қайта ишлаш жараёнларини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Туман ҳокими Улуғбек Юлдашев ҳамда Хитойнинг Ҳуасин ва Жиюан Agricultural компаниялари вакиллари 40 миллион долларлик пахтани қайта ишлаш заводи қурилиши бўйича келишувга эришди.
Мазкур лойиҳа туманда янги иш ўринларини яратиш, пахта етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда ҳудуд иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
