Сиз Индитехънинг ҳамёнбоп бренди ҳақида эшитганмисиз?

Лефтиес — бу Индитех гуруҳига (Зара, Бершка, Пулл&Беар эгаси) қарашли энг арзон бренд бўлиб, кўпчилик бу ҳақда ҳали эшитмаган.
Лефтиес 1999-йилда Зара омборидаги қолган маҳсулотларни сотиш учун аутлет сифатида яратилган эди. Бироқ вақт ўтиши билан у мустақил брендга айланди — ўзига хос кийимлар, поябзаллар ва аксессуарлар линиясига эга бўлди. Нарҳлар эса Зараъга қараганда анча арзон: жинси шимлар — €17,99 дан, кўйлаклар — €7,99 дан, аксессуарлар эса €5,99 дан бошланади.
Бренд ҳозирда 18 та мамлакатда (Испания, Португалия, Мексика, БАА, Саудия Арабистони) 200 та дўконга эга. Индитех эса Ғарбий Европани ҳам забт этмоқчи — Буюк Британия, Франция, Германия ва Нидерландияда яна 200 та янги дўкон очишни режалаштирмоқда.
Бундай маркетинг стратегияси орқали Индитех Примарк ва Шеин каби рақобатчиларга қарши чиқмоқчи!
Лефтиесънинг йиллик айланмаси — €600 миллион, бироқ Индитех уни молиявий ҳисоботларида алоҳида кўрсатмайди.
