Ўзбекистон

Суний бўёқлар ўрнига ўсимлик пигменти

Суний бўёқлар ўрнига ўсимлик пигменти

2025-йилда Лондонда бўлиб ўтган Футуре Fabrics Эхпо кўргазмасида муҳим воқеа содир бўлди: дизайнер Патрик Макдауэлл ва илмий стартап Спархелл дунёда биринчи бўлиб пластиксиз ва токсинсиз табиий парчаланувчи ўсимлик целлюлозаси асосида бўялган либосларни тақдим этди.

Бу инновация Спархелл компаниясининг брендга оид иккита кўк ранг тусларида бўлиб, бири хиралик (мат), иккинчиси эса йилтираб турувчи эффектга эга — ҳеч қандай ялтировчи зар ёки суний қопламаларсиз яратилган кутюр кўйлак ва эркаклар услубидаги кўйлак кўринишида намойиш этилди.

Янги технологиянинг асоси — Кембриж биотехнологияси: Спархелл пигментлар яратиб, улар капалак қанотидаги ёруғлик акс эттириш структураларини тақлид қилади. Бу ҳақиқий инқилоб: пигментсиз ранг, кимёсиз ёруғлик, пластиксиз жилов.

“Бу оддий ранг эмас. Бу — моданинг янги фалсафаси. Биз барқарорликни реал ҳис этиладиган ҳолга келтиряпмиз”, — дейди коллекция муаллифи Макдауэлл.

Унинг коллекцияси Футуре Fabrics Эхпо 2025 да намойиш қилинди, Марие номли кўйлакни эса бренд веб-сайтида £1900 (тахминан $2500) эвазига харид қилиш мумкин.

Ушбу ҳамкорлик — илм-фан ва дизайннинг келажак модаси йўлида бирлашувига яққол мисол: токсинсиз, бир марталик эмас, табиятга зарар етказмайдиган, балки масъулиятли ва эстетик жиҳатдан мукаммал мода.

Батафсил ўқиш Тошкентда САҒнинг янги расмий дўкони очилди