Тадбиркорликни ривожлантириш борасида Наманганда замонавий “Кўргазмалар маркази” қурилади

“Янги Наманган” шаҳарчасида халқаро тадбирлар ва бизнес-форумлар учун мўлжалланган замонавий “Кўргазмалар маркази” барпо этилади.
“Кўргазмалар маркази”, шунингдек, “Янги тадбиркорлар уйи” сифатида ҳам фаолият юритилиши кўзда тутилган бўлиб, унинг асосий мақсади – маҳаллий ва халқаро тадбиркорлар учун ўз маҳсулотларини намойиш этиш, бизнес алоқаларни кенгайтириш ва янгиларини ўрнатиш ҳамда инвестициявий муҳитни яхшилашга қаратилган.
4 қаватли Марказ кўргазма майдони
конгресс-холл ва конференция заллари, офис ва мажлис хоналари, ресторан ва хизмат кўрсатиш зоналари, шунингдек, автотураргоҳ ва яшил ҳудудларидан иборат.
