“Тожикистон-2025” халқаро кўргазмасида Самарқанддан 30 дан ортиқ компания тўқимачилик маҳсулотлари билан иштирок этди

13–15 ноябрь кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида “Тожикистон-2025” халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. Тадбирда 60 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий компания иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидан 30 дан ортиқ компания тўқимачилик, уй ҳайвонлари учун озиқ-овқат, сут маҳсулотлари, пластмасса ва парранда маҳсулотларини намойиш қилди.
Хорижий иштирокчилар орасида Беларусдан электротранспорт ва заряд станциялари ишлаб чиқарувчи “Белкоммунмаш”, Покистондан логистика, тиббиёт, озиқ-овқат ва косметика компаниялари, Эрондан қурилиш материаллари, саноат мойлари ва қуруқ сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар қатнашди. Саудия Арабистони ва Ҳиндистон компаниялари эса болалар маҳсулотлари, косметика ва уй-розғор аксессуарларини тақдим этди.
Тадбир иштирокчиларга янги ҳамкорликлар ўрнатиш, инновацион маҳсулотлар билан танишиш ва савдо имкониятларини кенгайтириш учун ажойиб платформа бўлди.
