Ўзбекистон

Тўқимачилик корхоналарига боғча учун субсидия ва қуёш энергиясига кредит

Тўқимачилик корхоналарига боғча учун субсидия ва қуёш энергиясига кредит

Президентимиз тўқимачилик соҳасига берилаётган қатор имтиёзларни таъкидлар экан, корхоналарнинг ижтимоий ва иқтисодий масъулияти ҳам муҳим эканини қайд этди.

Эндиликда тўқимачилик корхоналари ўз ходимларининг фарзандлари учун ташкил этилган боғчаларда ҳар бир тарбияланувчи учун хусусий боғчалардаги каби субсидия олади.

Энергия таъминоти муаммосини ҳал этиш мақсадида, корхоналарга қуёш панелларини электр тармоғига улашга рухсат берилади. Бу йўналишда 200 миллион долларлик кредит ресурслари ажратилади, фоиз ставкасининг 10 фоизгача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Шу билан бирга, 15 та кластерда толани қайта ишлаш қуввати йўқлиги, яна 12 тасида етарли эмаслиги қайд этилди. Улар ип-йигирув корхоналари билан самарали кооперация йўлга қўйиши зарур.

Бундай кластерларга инвестиция ва молиявий имтиёзлар тақдим этилади. Бироқ, агар улар қайта ишлашни бошламаса, келгуси йилдан кластер мақоми бекор қилинади ва пахта ҳосили учун имтиёзли кредитлар тўхтатилади.

Батафсил ўқиш Ишлаб чиқариш ва экспортни оширишга қаратилган янги ташаббуслар