Тўқимачилик соҳаси тадбиркорлари учун янги молиявий имкониятлар!

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар эндиликда янада қулай молиявий шароитлардан фойдаланиш имкониятига эга. Давлат томонидан хорижий валютада олинадиган кредитлар бўйича фоиз компенсацияси тақдим этилиши ушбу соҳанинг ривожига кучли туртки бўлади.
Президентнинг ПФ-71-сон Фармонига асосан, тўқимачилик ва тикиш-трикотаж йўналишидаги корхоналар хорижий валютада олинган кредитлар бўйича компенсация олиш ҳуқуқига эга.
Компенсация шартлари:
— Кредит валютаси: хорижий валюта
— Миқдори: 7 миллион АҚШ долларигача
— Фоиз компенсацияси: 6% банддан юқори қисмига, лекин 5%дан ошмаган миқдорда
— Корхона ёши: ташкил топган вақти аҳамиятга эга эмас
Қўшимча имтиёзлар:
— 2026-йилгача: мол-мулк, ер ва сув ресурслари солиқларидан озод этиш
— 2027-йилгача: импорт қилинадиган хомашё ва материалларга божхона имтиёзи
— 7 йилгача: ишлаб чиқариш биноларини тадбиркорларга бўлиб тўлаш ёки ижара асосида бериш
Батафсил маълумотлар:
🔗 lex.uz
📲 @edcomuz
