Тошкентда илк маротаба Дизайн ҳафталиги бўлиб ўтади

Ўзбекистонда дизайн соҳасини ривожлантириш ва уни халқаро майдонга олиб чиқиш мақсадида пойтахтимизда биринчи бор Ташкент Десигн Week — Дизайн ҳафталиги ўтказилмоқда. Тадбир 8–14 декабрь кунлари архитекторлар, дизайнерлар, шаҳарсозлар ва ижодкорлар учун катта учрашув майдонига айланади.
Ҳафталик давомида замонавий архитектура, шаҳарсозликдаги долзарб муаммолар, анъанавий санъатни интерьер дизайнга мувофиқлаштириш ҳамда дизайн соҳасининг умумий ривожи каби мавзулар кенг муҳокама қилинади.
Шунингдек, Ташкент City Маллда очилиш маросими, шаҳар бўйлаб турли кўргазмалар, 20 дан ортиқ локацияларда тақдимотлар ҳамда мамлакатнинг йирик архитектура лойиҳаларининг намойиши режалаштирилган.
Ташкент Десигн Week маҳаллий ижодкорлар ва халқаро мутахассислар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистоннинг ўзига хос “дизайн тилини” шакллантиришга хизмат қилади.
