Дунёда

Турк кийим-кечак экспорти камаймоқда

Турк кийим-кечак экспорти камаймоқда

2024 йилда Туркиядан тайёр кийим-кечак экспорти 19,2 миллиард доллардан 17,9 миллиард долларга камайди.

Европадаги иқтисодий инқироз ва Туркиянинг ички иқтисодий муаммолари бу ҳолатда муҳим роль ўйнади. Шу муносабат билан, Эгей минтақаси тайёр кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортчилари уюшмаси (EHKİB) раиси Бурак Сертбаш экспортдаги йўқотишларни қоплаш мақсадида ташқи бозорларда фаолликни оширишни режалаштирмоқда. EHKİB 2024 йилда 1,388 миллиард долларлик экспорт ҳажмига эришган бўлса-да (4% ўсиш), сектор фойдалилиги пасайган.

2025 йилда соҳадаги вакиллардан иборат савдо делегацияларини Россияга (октябрда) ва АҚШга (ноябрда) юбориш режалаштирилган. АҚШ томонидан Хитой ва бошқа Осиё давлатларига нисбатан жорий этилган янги божхона божлари Туркия маҳсулотларини Америка бозорида рақобатбардошроқ қилиши мумкин. Бироқ, бу айни пайтда Узоқ Шарқ давлатлари билан Европа бозоридаги рақобатни кучайтириши эҳтимолдан холи эмас.

Уюшманинг 2025 йил учун бюджети 62,85 миллион турк лираси миқдорида тасдиқланган.

Батафсил ўқиш Бошқирдистонда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари омбори қурилиши режалаштирилган