Туркия тажрибаси: Ўзбек тўқимачилиги гигантларни четлаб ўтиб, дунёни забт эта оладими?

Европа Иттифоқи ва АҚШ бозорлари ҳаддан ташқари тўйинган, кириш учун тўсиқлар (стандартлар, рақобат, логистика) жуда юқори. Хитой, Вьетнам, Бангладеш каби Осиё гигантлари билан оммавий сегментларда бевосита рақобатлашиш мушкул. Логистика эса жаҳондаги ҳар қандай можаро туфайли беқарор ҳолга келиб қолган.
Аммо ҳаммага яхши таниш бўлган Туркия, аввал фақат Европага экспорт қилган бўлса-да, энди эътиборини ўзгартирмоқда. Тҳе Бусинесс оф Фашион маълумотларига кўра (манба), учта турк бренди – LC Waikiki, Котон, DeFacto – Ҳ&М ва Зара каби дунё гигантларини ҳеч ким кутмаган бозорларда ортда қолдирди.
Уларнинг сири нимада?
“Имконсиз” бозорларни нишонга олишда жасоратида. Ғарб рақобатчилари АҚШ/Европа Иттифоқи каби ҳаддан ташқари тўйинган ёки Хитой каби гигант бозорлар учун курашаётган пайтда, турклар бошқалар фақат хавф кўрган жойда имкониятни кўрди. Улар қийин бўлса-да, эртага портловчи ўсиш кутилган ҳудудларга йўл олишди:
Африка: Уганда, Конго Демократик Республикаси, Кения, Жазоир, Марокаш – бу ерда LC Waikiki аллақачон Ҳ&Мъдан ўзиб кетди!
Марказий Осиё: Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Мўғулистон (Қозоғистонда логистика маркази режалаштирилган!)
Яқин Шарқ: Ироқ, Миср, Кўрфаз давлатлари
Шарқий Европа: Албания, Босния
Лотин Америкаси: Венесуэла
Хўш, уларнинг муваффақияти нимада?
Арзон нархлар – маҳаллий бозорлардаги маҳсулотлар ва иккинчи қўл кийимларга қарши асосий қурол. Ўзбекистонда хомашё базаси кучли, самарадорлик ўсиб бормоқда – бу эса айнан шу арзонликни таъминлаш учун пойдевор бўлиши мумкин!
Маҳаллий аҳолига мос коллекциялар – Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари Марказий Осиё, Яқин Шарқ ёки Африканинг иқлимига мослаштирилган коллекциялар учун асос бўла олади.
Франшиза, қўшма корхона, тўғридан-тўғри бошқарув? Турклар ҳар бир бозорга мос моделни танлашди. Ўзбек ишлаб чиқарувчилари ҳам худди шундай мослашувчан ҳамкор бўлишлари керак.
Кучли ишлаб чиқариш базаси – бу тезкорлик ва харажатлар назоратининг асоси. Ўзбекистон бу борада улкан салоҳиятга эга. Сифат, самарадорлик ва ЭСГ (атроф-муҳит, ижтимоий ва бошқарув) стандартларига сармоя киритиш – бу сизнинг жаҳон бозорига чиқиш чиптангиз!
Биринчи бўлиб кириш – халқаро брендлар ҳали кириб бормаган жойларга. Марказий Осиё ва Кавказ бозорларида сиз – табиий маҳаллий шериксиз. Турк ва бошқа брендлар учун ажралмас шерик бўлинг!
Глобал Жануб – бу келажак бозоридир. Айнан шу ерда кийим-кечак ва тўқимачиликка талаб энг тез ўсмоқда. Турклар бу ҳақиқатни англаб етишди. Ўзбекистон эса бу Жанубнинг ажралмас қисми ва логистика дарвозаси!
Ўйлашга арзигулик фактлар!
LC Waikiki даромади – $5,3 млрд (2024), 65 мамлакатда 1300 та дўкон
DeFacto – $783 млн (2023), 35 мамлакатда 500 та дўкон
Котон – $649 млн (2024), 32 мамлакатда 450 та дўкон (шундан 207 таси хорижда)
Албатта, муаммолар ҳам бор: глобал брендингнинг сустлиги, бозорлардаги кучли рақобат (Шеин каби), сиёсий хатарлар. Аммо бу муаммоларга турклар аллақачон дуч келишган. Уларнинг жавоби – мослашувчанлик, қадриятларга урғу бериш ва минтақани яхши тушуниш.
Туркларнинг муваффақияти – бу тасодиф эмас, бу стратегик йўл харитаси. Бу Ўзбекистон учун ҳам имконият: кўринмас қаҳрамон сифатида глобал брендларнинг “Глобал Жануб”даги кенгайишига шерик бўлиш.
Турклар исботлади: Ғарб гигантларининг қоидаларига амал қилмасдан ҳам глобал бўлиш мумкин. Ўзбекистон ўзининг тўқимачилик кучи ва геосиёсий жойлашуви билан ушбу янги, жасур жаҳон мода занжирида ўз ўрнини эгаллаши мумкин.
Вақт келди – турклар каби ҳаракат қилиш ва келажак бозорларига ишонч билан йўл олиш!
