Ўзбекистон

Улан-Баторда Ўзбекистон-Мўғулистон Бизнес-форуми бўлиб ўтди

Улан-Баторда Ўзбекистон-Мўғулистон Бизнес-форуми бўлиб ўтди

2025 йил 23 июнь куни Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда Ўзбекистон–Мўғулистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакат ҳукуматлари ва 300 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев раҳбарлик қилди. Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши ва хорижий инвестициялар ҳақида маълумот берилди. Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳам нутқ сўзлади.

Форумда мева-сабзавот, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик, жун ва чарм маҳсулотлари каби соҳаларда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалигида ҳам замонавий технологиялар жорий этиш лойиҳалари тақдим этилди.

Тадбир сўнгида жун ва чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар бўйича ҳужжатлар алмашилди. Шунингдек, “Маде ин Узбекистан” кўргазмаси ташкил этилди ва бизнес учрашувлари ўтказилди.

Батафсил ўқиш Экологик модада яна бир янги технология - Комбучадан тайёрланган сунъий тери