Ўзбекистон

Узум Маркет етказиб бериш географиясини яна 78 та янги пункт билан кенгайтирди

Uzum Market етказиб бериш географиясини яна 78 та янги пункт билан кенгайтирди

Ўзбекистоннинг миллий савдо майдончаси — Узум Маркетънинг 78 та янги буюртма олиш пунктлари маҳсулотларни бутун мамлакат бўйлаб шаҳар ва қишлоқларда ҳамма учун янада қулай қилиб қўймоқда.

Эътиорлиси, янги пунктлар кичик аҳоли пунктларида иш бошлади ва у ерлардаги аҳолига катта қулайликлар яратди. Эндиликда улар маркетплейсдан янада кўпроқ маҳсулотларга буюртма бера олиш имконига эга.

2025-йилнинг январь-март ойларида жами 111 та янги буюртма олиш пункти очилган бўлиб, бугунги кунга келиб Узум Маркетънинг географияси 383 та аҳоли пунктини қамраб олган. Платформада 1 миллиондан ортиқ ноёб маҳсулотлар — озиқ-овқат, кийим-кечак, электроника, маиший техника ва уй-рўзғор буюмлари мавжуд.

Узум Маркет бош директорининг ўринбосари Акмал Раҳимовнинг айтишича, компания йил охиригача буюртма олиш пунктлари сонини икки баравар оширишни режалаштирган. Ҳозирда 1000 дан ортиқ пункт фаолият юритмоқда ва бу нафақат харидорлар, балки сотувчилар учун ҳам катта имконият ва фойда келтиради.

Батафсил ўқиш Униқлўдан “Дисней ин Блуэ” коллекцияси тайёрланмоқда