Ўзбекистон

Узум Маркетда Ли-Нинг спорт кийимлари ва поябзаллари

Uzum Marketда Li-Ning  спорт кийимлари ва поябзаллари

Ли-Нинг спорт кийимлари ва поябзаллари Узум Маркетда 70% гача чегирма билан. Спорт модаси ихлосмандлари учун катта янгилик.

Ли-Нинг бренди, 1990 йилда гимнастика чемпиони Ли-Нинг томонидан ташкил этилган бўлиб, ҳозирда дунёдаги етакчи спорт кийимлари ва поябзаллари ишлаб чиқарувчилардан биридир. Энди унинг маҳсулотлари Узум Маркет платформасида 1 700 дан ортиқ турли маҳсулотлари 70% гача чегирмалар билан таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, маҳсулотлар бутун Ўзбекистон бўйлаб 325 та аҳоли пунктига тез етказиб берилади.

Узум Маркет платформасида спорт кийимлари ва аксессуарлар ассортименти икки баравар ошди ва оилавий кийим буюртмалари 76% га кўпайди.

Қувонарлиси, Ўзбекистонда спорт киймларига талаб ошиб бораётгани аҳоли томонидан спортга, соғлом ҳаёт тарзига қизиқиши ошиб бораётганидан далолатдир.

Олдинроқ биз Нике ва Скимс брендлари янги спорт бренди NikeSkims ни ишга туширганини хабар қилган эдик.

Батафсил ўқиш Наманган уй тўқимачилиги махсулотлари Сейшель оролларига экспорт қилинади