Wildberries онлайн дўконлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

2024 йил якунлари бўйича Wildberries маркетплейси Дата Инсигҳт тадқиқот компанияси томонидан тузилган рейтингда етакчи ўринни эгаллади.
ТОП-100 рейтинги Россиядаги интернет-дўконларнинг савдо ҳажми, буюртмалар сони ва ўртача чек миқдорига кўра тузилган.
Дата Инсигҳт тадқиқотларига кўра, Россияда электрон тижорат бозори сезиларли даражада ўсиб бормоқда ва бозорнинг катта қисмини айнан Wildberries ва Озон каби икки йирик маркетплейс эгалламоқда.
Wildberries 3,32 миллиард рубль ($35,7 млн) онлайн савдо ҳажми билан биринчи ўринни эгаллади. Озон эса 2,523 миллиард рубль ($27,13 млн) билан иккинчи ўринда,
Яндех Маркет - 535,3 миллион рубль ($5,75 млн) билан анча орқада, учинчи ўринни эгаллади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, савдо ўсиши бўйича Озон устунлик қилган — 62% ўсиш, Wildberries эса 55% кўрсаткичга эга.
Ламода умумий рейтингда 10-ўринни эгаллади ва “Кийим-кечак ва аксессуарлар” тоифасида энг яхши маркетплейс деб топилди.
