Wildberries Ўзбекистонда янги форматларни йўлга қўйди

Эндиликда Wildberries Ўзбекистондаги тадбиркорлар учун икки янги савдо моделини — «Витрина» (ДБС) ва «Витрина экспресс» (ЭДБС) моделларини йўлга қўйди.
Бу борада Ўзбекистон бозорида онлайн савдо янги босқичга кўтарилмоқда — Wildberries маҳаллий тадбиркорлар учун янада қулай ва самарали сотув моделларини жорий этди.
«Витрина» моделида сотувчи логистика ва етказиб бериш жараёнини тўлиқ назорат қилади, ҳар қандай тоифадаги товарни таклиф қилиши мумкин. Етказиб бериш муддати — 5 соатдан 35 кунгача.
«Витрина экспресс» — бу тезкор етказиб бериш модели бўлиб, буюртма 4 соат ичида мижозга етказилади. Бу рақобатда ажралиб туриш ва мижозлар ишончини қозониш учун катта имкониятдир. Унга қўлланиладиган комиссия миқдори барча тоифадаги товарлар учун 3%ни ташкил қилади (автомобиллардан ташқари).
Wildberries ушбу янги моделлар орқали Ўзбекистон тадбиркорларига савдо ҳудудини кенгайтириш, буюртмаларни тезкор ишлаш ва онлайн бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш имконини яратади.
