Wildberries янги бренди - Wildman ни ишга туширади

Wildberries компанияси янги йўналишларга чиқиш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш учун "Wildman" номли янги брендни яратиш бўйича стратегик қадам ташлади.
Компания янги брендни рўйхатдан ўтказиш учун Роспатентга ариза топширди. Ушбу бренд остида кийим-кечак, ичимликлар, спорт маҳсулотлари, ўйинлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Wildberries платформаси орқали янги бренд кенг фойдаланувчи базасига кириш имкониятига эга бўлади, бу эса маҳсулот турини кенгайтириш ва савдо имкониятларини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, бренд ҳуқуқий ҳимоя ва маркетинг қўллаб-қувватлашни ҳам олади.
Қизиқарли факт: "Wildman" бренди аллақачон Россия бозорида мавжуд бўлиб, унинг маҳсулотлари Wildberriesда ҳам мавжуд.
