Дунёда

Wildberries’да расм орқали маҳсулот қидириш йўлга қўйилди

Wildberries’да расм орқали маҳсулот қидириш йўлга қўйилди

Wildberries маркетплейси мобил иловасида янги функция ишга туширилди — расм орқали маҳсулот қидириш. Бу технология ёрдамида фойдаланувчилар сурат орқали ўхшаш маҳсулотларни топиши, расмга қўшимча элементлар чизиши ёки рангини ўзгартириши мумкин.

Тизим сунъий интеллект асосида ишлайди ва артикулларни автоматик таниб олиш функциясига эга. Масалан, агар фойдаланувчи скриншот юкласа, тизим автоматик равишда шу маҳсулот саҳифасига ўтказади.

Янги имконият аллақачон иОС ва Андроид иловаларида мавжуд.

Батафсил ўқиш Ўзбекистонда енгил саноат соҳасида давлат ва бизнес ўртасидаги янги мулоқот формати