ДунёдаЎзбекистон

Японияда Наманган Савдо уйи очилди

Японияда Наманган Савдо уйи очилди

Халқаро ҳамкорлик сари интилаётган Наманган вилояти Японияда яна бир муҳим ташаббусни амалга оширди. Япониянинг Хиросима шаҳрида Наманган вилоятининг Савдо уйи очилди. Бу масканда вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари, тўқимачилик буюмлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳунармандчилик ишлари ва озиқ-овқат брендлари доимий равишда намойиш этилади.

Лойиҳа Наманган вилояти хокимлиги, “Balcom” компанияси ва Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилди.

Тантанали тадбирда вилояти хокими Шавкатжон Абдуразззаков бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Савдо уйининг очилиши япон тадбиркорлари билан янги ҳамкорликлар йўлга қўйиш, Наманган маҳсулотларини Япония бозорига олиб чиқиш ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Қирғизистон тўқимачилик саноати инқироз нуқтасида. Иқтисодиёт асосларидан бирига зарба берилмоқда