Дунёда

ЗАРА – мода индустриясини ўзгартирган бренд 50 йиллигини нишонламоқда

ZARA – мода индустриясини ўзгартирган бренд 50 йиллигини нишонламоқда

1975 йили Испаниянинг Ла-Корунье шаҳрида биринчи дўконини очган ЗАРА бренди, орадан ярим аср ўтиб, "фаст фашион" (тезкор мода) йўналишининг рамзига айланди.

ЗАРА мода қоидаларини тубдан ўзгартиришга муваффақ бўлди: “ғоя – дизайн – дўкон пештахтаси” жараёни атиги 2–3 ҳафтагача қисқарди. Бу ёндашув дунёни кийинтиришга бўлган қарашларни бутунлай ўзгартирди. Бугунги кунда ЗАРА 70 дан ортиқ давлатда 2 000 дан зиёд дўконга эга бўлиб, Нью-Йоркдан Тошкентгача миллионлаб мухлисларнинг юрагидан жой олган. У доимий равишда таниб бўладиган, аммо мослашувчан бренд сифатида қолмоқда.

Юбилей муносабати билан Зара "50 Еарс, 50 Icons" (50 йил, 50 афсона) компаниясини бошлади. Унинг доирасида афсонавий фотограф Стивен Мейзел томонидан суратга олинган оқ--қора фильм тақдим этилди. Унда Линда Евангелиста, Наоми Кемпбелл ва Синди Кроуфорд каби машҳур моделлар иштирок этди. Ҳар бир модель Зараънинг юбилей коллекциясидан эксклюзив либосда намоён бўлди. Коллекциядаги энг диққатга сазовор маҳсулотлардан бири бу – барча 50 модель портрети туширилган коллекцион футболкадир.

Зараънинг 50 йиллиги – бу нафақат байрам, балки бренднинг оддий дўкондан модалар саноатидаги глобал етакчигача бўлган йўлини акс эттирувчи муҳим воқеадир. Бу бренд ҳануз одамларни илҳомлантиришда ва бирлаштиришда давом этмоқда.

Модани тезкор, лекин барибир орзу қилинадиган қилишни ўргатган брендни табриклаймиз!

Батафсил ўқиш Суманно Техтиле: Орзудан брендгача