«Наманган» ЭИЗда йирик тўқимачилик лойиҳаси амалга оширилмоқда

«Наманган» эркин иқтисодий зонасида йирик инвестиция лойиҳалари изчил амалга оширилмоқда. Бу ҳудудда янги ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилмоқда.
Тўрақўрғон туманидаги «Ибрат» ва «Ибрат-2» майдонларида замонавий ишлаб чиқариш корхоналари қурилмоқда. Ҳудудда жами 14 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 3 та корхона ишга туширилган.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, жумладан, Покистон инвестори иштирокида барпо этилаётган тўқимачилик корхонаси қурилиши билан танишди. Шунингдек, у қурилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Лойиҳалар тўлиқ якунлангач, 70 гектар майдонда 10 мингга яқин янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Бу ҳудуднинг саноат салоҳияти ва инвестициявий жозибадорлигини янада оширади.
