2025-йилнинг иккинчи чорагида энг машҳур брендлар ва махсулотлар рейтинги

Лйст томонидан эълон қилинган 2025-йилнинг иккинчи чораги энг машҳур брендлар рейтингига кўра, Миу Миу биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Loewe, учинчи ўринни эса Саинт Лаурент банд этди. Миу Миу брендининг замшли "лодочкалари" ушбу даврда тўртинчи энг оммабоп махсулот сифатида ажралиб турди.
Тҳе Row бренди олтинчи ўринга кўтарилди, айниқса $690 нархдаги Дуне шиппакларига талаб 162% га ошгани қайд этилди.
Шунингдек, Бурберрй бренди бир йиллик танаффусдан сўнг рейтингга қайтиб, 17-ўринни эгаллади ва Gucci, Birkenstock ҳамда Валентино каби брендларни орқада қолдирди. Бу натижа “Cool Бритаин” кайфиятининг тикланиши ҳамда чарм махсулотлар сегментида реалистик нарх сиёсат билан боғлиқ эканлиги таъкидланди.
Қидирувларда Pucci брендига бўлган талаб 96% га, Амстердам бренди Роҳеъга 27% га, Jacques Марие Маге кўзойнакларига эса 34% га ошган.
Энг машҳур махсулотлар қаторида Тҳе Row шиппаклари, Миу Миу лодочкалари, Ским брендининг футболкаси, Адидас классик шортлари, Вибрам ва Ancient Греек Сандалс балеткалари, Жужу Вера маржонлари, Бекетт Исабел Марант ҳамда Прада Ре-Нйлон кроссовкалари, шунингдек Фаитҳфул Тҳе Бранд брендининг кўйлаклари мавжуд.
