Адидасъдан ноодатий янги пойабзал

Адидас машҳур Ҳандбалл Спезиал моделини янги кўринишда тақдим этди. Ҳандбалл Спезиал Лоафер деб номланган ушбу пойабзал спорт ва классик услубни бирлаштиради.
Янги модель 1979 йилда яратилган Ҳандбалл Спезиал кроссовкаси асосида ишлаб чиқилган. Унда Адидасънинг машҳур учта чизиғи ва классик таглиги сақланиб қолган. Бироқ бу сафар пойабзал боғичсиз, лофер услубида яратилган.
Ноодатий дизайни туфайли янги модель ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Кўпчилик уни ҳам кундалик ҳаётда, ҳам расмийроқ тадбирларда кийиш мумкин бўлган қулай пойабзал сифатида баҳоламоқда.
Модель 29 майдан сотувга чиқарилди. Унинг нархи 100 доллар этиб белгиланган.
Адидас шу тариқа ўзининг классик моделига замонавий кўриниш бериб, мухлисларига яна бир қизиқарли янгиликни тақдим этди.
