Ўзбекистон

Алшая Гроуп Ўзбекистонга киришни режалаштирмоқда

Alshaya Group Ўзбекистонга киришни режалаштирмоқда

Ҳ&М, Starbucks, MAC, Тҳе Бодй Шоп, Victoria’s Secret — тез орада буларнинг барчаси Тошкентда пайдо бўлиши мумкин.

13 июнь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Алшая Гроуп кузатув кенгаши раиси билан учрашув ўтказди. Учрашувда жаҳон брендларининг Ўзбекистонда дўконларини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Алшая Гроуп — дунёдаги энг йирик франшиза операторларидан бири бўлиб, 70 дан ортиқ халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилади ва МЕНА давлатлари, Туркия ҳамда Европа бозорларида фаолият юритади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, компания вакиллари Ўзбекистонда узоқ муддатли лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш билдирган ва яқин вақт ичида илк савдо нуқталарини очиш режалари билан ўртоқлашган. Учрашув давомида брендларни Ўзбекистон бозорига муваффақиятли олиб чиқиш учун аниқ амалий чоралар келишиб олинган.

Ўзбекистоннинг барқарор ўсиб бораётган истеъмол бозори, қулай инвестиция муҳити ва демографик салоҳияти — Алшая Гроупъни мамлакат бозорига киришга ундаётган асосий омиллар ҳисобланади.

Батафсил ўқиш ♻️ Барқарор мода соҳасида инқилоб: CO₂ матога айланмоқда