Андижонда қиймати $180 млн бўлган тўқимачилик саноат зонаси қурилмоқда

Американинг Оппенҳеимер компанияси Андижон вилоятида қиймати $180 млн бўлган тўқимачилик саноат зонасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Ушбу зона тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарини ўз ичига олади.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида Оппенҳеимер компаниясининг бошқарувчи директори Жон Тонелли билан учрашув ўтказди. Учрашувда тўқимачилик зонасидан ташқари, $20 миллионлик Хонободдаги сунъий кўл ва $1 миллиардлик «Янги Андижон» шаҳарсозлик лойиҳаси муҳокама қилинди.
Хонободдаги сунъий кўл шаҳарга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун жозибадорлик яратиши кутилмоқда. «Янги Андижон» лойиҳаси Президент таклифига биноан Бобур номи билан аталади. Унда боғча, мактаб, университет, музей, кутубхона ҳамда ИТ-паркни ўз ичига олган таълим кластерини барпо этиш режалаштирилган.
